Hisor davlat qo'riqxonasi

Ҳисор давлат қўриқхонаси Ўзбекистоннинг жанубий-шаркий кисмида, Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз, Яккабоғ ва Қамаши туманлари худудида, Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ёнбағирларида, денгиз сатҳидан 1750 м дай 4421 м гача баландликда жойлашган бўлиб, у жанубий-шаркда Сурхондарё вилояти, шаркда Тожикистон Республикаси билан чегарадош.

 

Қўриқхона 1983 йил Қашқадарё вилоятидаги икки мустақил Мираки ва Қизилсув қўриқхоналаринииг бирлаштирилиши натижасида, Ҳисор тоғ тизмаларининг жанубий-шарқий қисмидаги табиий комплексларнинг типик участкаларини асл холида мухофаза қилиш, улардаги табиий жараёнларнинг боришини ўрганиш хамда шу худудда йўқолиб бораётган флора ва фауна вакилларини сақлаб колиш мақсадидаташкил килинган.

Қўриқхона Узбекистан Республикаси Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси та- сарруфидадир. Ҳисор давлат кўриқхонасининг умумий ер майдони 80986,1 гектарни таш- кил этади, шундан 50892 гектари Шахрисабз тумани, 16002,1 гектари Яккабоғ тумани ва 14092 гектари Қамаши туманлари худудида жойлашган бўлиб, ҳудуд жихатидан у Марказий Осиёда энг катта кўриқхонадир. Қўриқхона умумий ер майдонииинг 22276,6 гектари ар- чазор ва бўтасимон ўрмонлар билан қопланган, яйловлар 24258,3 гектарни, дарёлар ва кўллар 107,0 гектарни, ботқокликлар 461,0 гектарни, музликлар 3155,0 гектарни, коя ва жарликлар 30258,0 гектарни ташкил этади. Ҳисор давлат қўрикхонасининг ер майдони Ғилон, Танхздарё, Мираки ва Қизилсув бўлимларига бўлинган.

Ҳисор давлат қўриқхонаси Помир-Олой тоғ тизимига кирадиган Ҳисор тизмасининг шимолий-ғарбий кисмида жойлашган. Унинг бутун худуди ягона массив сифатида шаркдан ғарбга 37 км., шимолдан жанубга 90 км.га чўзилган. Тоғ ётқизиқлари ичида палеозой жин- слари кўп учрайди. Чўққиларининг баландлиги 2500 метрдан 4421 метргача. Жумладан, Хазратсултон тоги 4266 м, Хўжа-киршавор 4303 м, Тўртқўйлик 4366 м, Биби-Ўлмас 4349м. Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси ҳам кўриқхонанинг Тўртқўйлик тоғидаги, денгиз сат­ҳидан 4421 м. баландликда жойлашган номсиз чўққидир. Қўриқхона худудида мезазой- кай­назой даври ётқизиқларида карст жараёнлари кенг таркалган ва ўралар, даралар, токча ва ғор- лар кўплаб учрайди. Ушбу тог дарёлари ва сойлари чукур дараларни (коньёнлар) хосил қилади.

Foydali manbalar