Ҳисорга йўл

Республикамиз пойтахти Тошкентдан 380 км узокликда жойлашган кўҳна ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз шахарига Самарканд шахридан ўтиб Зарафшон тоғ тизмаларининг Таҳта-карача давони оркали борилади. Ҳисор давлаг кўрикхонасининг маъмурий биноси Қашқадарё вохасининг гўзал масками, Шарқнинг буюк давлат арбобларидан бири Соҳибки- рон Амир Темур таъваллуд топтан Шахрисабз шахрининг марказида, Ипак йўли кўчасида жойлашган. Кўрикхонанинг ер майдони Шахрисабз, Яккабог, Қамаши туманлари худудла- рида жойлашган бўлиб, маъмурий бинодан Ғилон бўлимигача бўлган масофа 95 км.ни, Мирақи бўлимигача 60 км.ни, Танхаздарё бўлимигача 55 км.ни, Қизилсув бўлимигача 90 км.ни ташкил этади.

2700 йиллик тарихга эга Шахрисабз шахри кадимда Кеш номи билан аталган. Ушбу шахар XIV-XV асрларга келиб, яъни Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврида Шарқнинг энг гуллаб- яшнаган, маҳобатли бино ва иншоотларга бой, ўзининг кудратли мудофаа қалъасига эга, маданияти гуркираб ривожланган шаҳарларидан бири бўлган. Қадимги Кеш тўғрисида Хитой сайёхи Сюань - Цзаня (VII аср), “Буюк Ипак йўли” бўйлаб сайёхат қилган Италия сайёхи Марко Поло (XIII аср) ва Испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо ( XIV аср) кадимий Кеш гўзаллиги, табиатининг яшиллиги, сув манбааларининг кўплиги тўгрисида кўплаб маълумотларни қолдиришган.

XIV-XV асрларда Амир Темур ва Темурийлар сулолалари бошқаруви даврида Кешда юксак архитектура кўринишига эга бўлган иморатлар ва шаҳарни ҳимояловчи қалъа девор- ларининг атрофи чукур сув хавзаси билан ўралган, химоя худудлари барпо этилган. Жумла- дан: маҳобатли меъморнинг обидалари Оксарой, Темурийлар авлодларни дахл этиш учун мўлжалланган дури-саодат ва дури-тиловат комплекслари шахар хаммомлари, Улугбек томонидан кўрилдирилган Кўк думбаз, Жоъмий масжиди, Молик аждар, Чорсу каби тарихий обидалар, ўзининг махобаги, бетакрорлиги, меъморий услубининг ягоналиги билан бугунги кунга чет эллардан ташриф буюраётган сайёхларни ҳайратга солиб келмокда. Мазкур тарихий обидалар кадимий Шахрисабзнинг Марказий Осиёдаги энг кадимий шахарлардан бири эканлигидан, унинг бой маданий ўтмиши ва тарихидан далолат бсради.

Шаҳрисабзга келаётган сайёхлар Шаҳрисабздан узок бўлмаган масофада жойлашган, ўзининг тарихий, кўҳна меъморий обидалари билан машхур “Хазрати Башир”, “Хўжа Илимкони”, “Хазрати Лангар ота” зиёратгохларига ва Амир Темур туғилган “Хўжа Илғор” кишлогига ташриф буюришга, хамда колдирилган турли хил хайвонлар расмлари билан танишишга муяссар бўладилар ва яна шунингдек сайёхлар Китоб туманида жойлашган ер кутблари ва осмон жимсларини ҳаракатини ўрганувчи дунёдаги бешта Кенглик станцияла- ридан бири Китоб халкаро Кенглик станциясига қизиқарли саёхатуюштиришлари мумкин.

Бугунги кунга келиб Шахрисабз саноати тараққий топган ва юксак маданиятга эга шаҳарлар сирасига киради. Шаҳар ўзининг нозик гиламдузлари, машхур ироки каштадузла- ри, қулолчилари, хамда ажойиб шароби билан ҳар томонлама фахрланади.

Мустакиллиқ йилларида Шахрисабз шаҳри тарихда тутган ўрни ва эришилган ютуклари учун мамлакатнинг юксак мукофоти “Амир Темур” ордени билан тақдирланди ва халкаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан “Жахон умумбашарий қадриятлари” рўйхатига киритилди.

Foydali manbalar