Иқлимий тавсиф

Ҳисор тоғ тизмаларининг шимолий ғарбида денғиз ва океанлардан узокда жойлаш­ган, қўриқхона худуди тез ўзгарувчан иқлим шароитга эга. Шу сабабли метеорологик кўрсаткичлар тез-тез ўзгариб туради. Йилнинг куз ва қиш ойларида йиллик ёғиннинг 64% ёғиши кўзатилади. Йилнинг май ойдан сентябрь ойигача ёғинларнинг бўлмаслиги ўсимлик олами вакилларини ривожига салбий таъсир кўрсатади.

Қўриқхона ҳудудининг турли жуғрофий кесимдаги рельефда жойлашиши, бу ерда шамол йўналишини ўзгаришига сабаб бўлади, кечаси тоғдан riacrra қараб, кундузлари эса пастликдан юқорига, яьни тог қоялари томон шамол эсиши кўзатилади.

Қўриқхона ягона бетакрор табиий мажмуа бўлиб, бу ердаги экотизим Помир-Алой тоғ тизимига мансублиги билан ажралиб туради.

Ҳозирги пайтда қўриқхона атрофида 30 мингга яқин ахоли яшайдиган 13 та қишлоқ жойлашган. Оммағон, Ғилон ва Сарчашма энг йирик қишлоқлар ҳисобланади. Қўриқхона худуди узоқ йиллар давомида инсоннинг кучли хўжалик фаолияти таъсири остида бўлган- .Ҳаддан ташқари мол боқиш, дехкончилик, ўтин тайёрлаш, иоконуний ов қилиш ва ўсим- ликларни териш табиий экотизимларга мислсиз салбий таъсир кўрсагган. Арчазорларга катта зарар етгазилган, бегона турлар кўпайиб кстган. Қўриқхона ташкил қилинганидан бери ўтган вақт ичида кўпчилик табиий экотизимлар тикланиб бормоқда. Бу ерда ўсаётган тол, терак, ёнғоқ ва арча каби дарахтларнинг ёши 1 ООО дан ошганларини учратиш мумкин.

Foydali manbalar