Қўриқхонанинг ўсимликлар дунёси

Ҳисор давлат кўриқхонаси ўсимликлар дунёси жуда бой ва хилма-хил бўлиб, уларни муҳофаза қилиш ва ўрганиш кўриқхона ходимларининг асосий вазифаларидан биридир. Қўриқхона худудида 910 турдаги ўсимликлар ўсиши аникланган. Улар 81 оилага кирувчи 384 туркумга мансуб, шундан камёб ва йўколиб бораётган 30 тури Ўзбекистон “Қизил Китоби”га киритилган. Дилбанд лола, Улуг лола, Нор ширач, Оқ парпи, Сунбул коврак, Ўзбекистон чиннигули, шулар жумласидандир.

Помир-Олой тот тизимида эндемик ҳисобланган ўсимликларнинг тури 80дан ортиқ бўлиб, улардан қўрикхона худудида Қичик ва Қатта юно, Алексей пиёзи, Федченко пиёзи,Тоғбаргли пиёз, Розинбах пиёзи, Ўзбекистон чиннигули, Боборов ва Кудряшев астрагаллари, Олта, Туберген, Чимён лолалари ўсади.

Кўриқхона ҳудудида ўсадиган ўсимликларнинг 250 турдан ортиги доривор ва озукабоб ҳисобланади. Улардан қиркбуғим, зира, зирк, олтин томир, чаканда, ривоч, буймадарон, шувок, торон, салеб, руян, сумбул, кийик ўти, кизил пойча халқ табобатида, Ошанин пиёзи, тоғбаргли пиёз, ривоч, зира, алқор кабилар махаллий халк томонидан озукабоб ўсимлик сифатида кўп ишлатилади.

Foydali manbalar