Табиат муҳофазаси ва илмий фаолият

Қўриқхона ташкил зтилган кундан буён илмий бўлим ходимлари зиммасига худуддаги барча табиий объектлар ва мажмуаларда кечадиган жараёнларни табиий кўриниш холатида ўрганиш, уларнинг турлича кўринишларини мониторинг қилиш, кўрикхонадаги табиат мажмуаларини қўриқлашга салбий таъсир кўрсатадиган омилларни амиқлаш ва таҳлил асосида илмий хулосалар тайёрлаш, табиатни муҳофаза килиш соҳасида илмий кадрлар ва мутахассисларни тайёрлашда ўкув юртларига ёрдам кўрсатиш, экологик таълим ва атроф мухит муҳофазасига оид тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш каби вазифалар юклатилди. Утган давр мобайнида кўриқхона илмий ходимлари томонидан «Кўриқхона табиати мажмуасида кўринишлар ва жараёнлар динамикаси», «Табиат Йилномаси» бўйича мониторинг ишлари, «Экотизим компонентлари инвстаризацияси», «Экотизим ва айрим турлар биологияси ҳаракатининг қонунийлигини ўрганиш» каби йўналишларда илмий кузатувлар олиб борилиб барча тўпланган материаллар кўриқхонада йилма-йил олиб бориладиган «Табиат Йилномаси» жамланмасига киритилган. Бугунги кунда илмий бўлим ходимлари томонидан «Ҳисор тог тизмасининг шимолий - ғарбий қисмида учрайдиган ноёб ва йўколиб бораётган сут эмизувчилар синфига мансуб хайвонлар биологиясини ўрганиш», «Фенологик кузатишлар дасгури», «Ҳисор давлат қўриқхонаси худудида ўсадиган ўсимликлар турларини аниқлаш» каби мавзуларда илмий изланишлар олиб борилмокда. Натижада кўриқхонада учрайдиган Қор қоплони, Қўнғир айиқ, Туркистон силовсини.Урта Осиё қундузи каби хайвонларнинг яшаш ареаллари аниқланиб хариталарга белгиланди, уларнинг сони, озуқланиши, кўпайиши каби омиллар ўрганилди. «Фенологик кузатишлар дастури» мавзуси бўйича кўриқхонада йил мавсумларида кечадиган биоэкологик ўзгаришлар кайд этиб борилмокда хамда фенологик мавсумлар- нинг алмашинув муддатлари аниклаииб кўриқхона худудида кузатилган табиий офатлар, уларнинг келиб чикиш сабаблари, етказилган талофот натижалари таҳлил этилмокда.

Бугунги кунга қадар Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида ўсадиган 910 тур ўсимликлар аниқланган. Лекин соха мутахассисларининг фикрига кўра кўриқхона ҳудудида ўсадиган ўсимликлар 2500-3000 турдан кўпроқни ташкил этади. «Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида ўсимликлар турларини аниқлаш» илмий мавзуси бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар натижасида ҳар йили кўриқхона ҳудудида ўсадиган янги- янги ўсимлик турлари аниқланган.

Юқорида қайд этилган мавзулар бўйича ва кўриқхона ҳудудининг беқиёс биохилма- хиллигини инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ботаника, Зоология илмий текшириш институтлари илмий ходимлари, Ўзбекистон Миллий университети, Самарканд Давлат университета, Карши Давлат университета профессор, ўкитувчи ва талабалари кўриқхона илмий ходимлари билан хамкорликда доимий илмий изланишларни амалга оширишмокда. Бундам ташкари, Россия Фанлар Академияси, Москва Давлат университети, Киев Давлат университети олимлари тез-тез кўриқхонага ташриф буюриб флора ва фауна вакилларини ўрганишда кўриқхона ходимлари билан яқиндан хамкорликда илмий изланишларни амалга ошириб келмокдалар.

Ҳисор давлат қўриқхонаси ўзига хос илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб, унинг ходимлари табиатни муҳофаза қилишнинг илмий асосларини амалиётга тадбиқ қилиш, аҳоли ўртасида экологик таълим-тарбия ва тарғибот ишларини олиб бориш ва шу аснода беркитилган ҳудуд муҳофазасини ташкил этиб, она табиатнинг бетакрор гўзаллигини ўзида мужассам этган юртимизнингбир бўлак гўшасида биологик хилма-хилликни саклаб қолиш борасидатинимсиз меҳнат килмокдалар.

Foydali manbalar