Aloqalar

Ҳисор давлат қўриқхонаси Ҳисор давлат қўриқхонаси 1983 йилда Қашқадарё вилоятидаги икки мустақил Мираки ва Қизилсув қўриқхоналарини бирлаштириш натижасида Ўзбекистон Министрлар Советининг 09.09.83 № 521 сонли қарорига асосан ташкил этилган. Ҳисор тоғ тизмаларининг жанубий шарқий қисмидаги табиий комплексларни асл ҳолида сақлаш, улардаги табиий жараёнлари кечишини ўрганиш, ҳамда шу ҳудудда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган флора ва фауна вакилларини генофондини сақлаш мақсадида ташкил қилинди. Унинг умумий ер майдони 80986,1 гектарни ташкил этади. Қўриқхонада Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган штат жадвалига кўра 56 та ишчи-ходимлар хизмат қилади. Шундан: Бошқарув аппарати-3, илмий бўлим- 6, махсус назоратчилар бўлими-35, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар 12 кишидан иборат. 1.Бошқарув аппарати: 1. Директор З.О.Очилов; 2. Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Б.Оромов; 3. Бош бухгалтер О.Хақназарова. 2.Илмий бўлим: 1. Илмий ходим Рахимжонов Рахматжон; 2. Илмий ходим Якубов Комил; 3. Илмий ходим Зиёдуллоев Фаррух; 4. Лаборант Эшматов Тўра; 5. Лаборант Шайманов Зокир; 6. Фонд сақловчи Примов Акмал. 3.Давлат назоратчилар бўлими 1. Давлат назоратчилар бўлими бошлиғи В.А.Худяков; 2. Давлат назоратчилари- 35та ходим; Қўриқхонанинг ер майдони 4 та бўлимга бўлинган: -Ғелон бўлими, ер майдони 18838,1 га. -Мираки бўлими, ер майдони 11821,0 га. -Танхоздарё бўлими, ер майдони 20233,0 га. -Қизилсув бўлими, ер майдони 30094,0 га Қўриқхона ер майдони 17 та сарҳад, 54 та айланиш бўлакчаси (кварталлардан) иборат. Ҳар бир сарҳаднинг паспорти тузилган. Сарҳадлар далолатнома асосида қўриқхона директорининг буйруғи билан давлат назоратчиларига беркитилган. Ҳисор давлат қўриқхонасида илмий бўлим томонидан флора ва фауна вакилларини инвентаризация қилиш, арчаларни табиий кўпайишини, «Қизил китоб»га киритилган ноёб ўсимликлар биологиясини ва фенологик мавсумий ўзгаришлар каби мавзуларда илмий изланишлар амалга оширилмоқда. Дастлабки илмий изланишлар натижасида флора вакилларининг 82 оилага мансуб 970 тури аниқланиб, шундан 30 тури Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. Ҳисор давлат қўриқхонасидаги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликларни ўзбекча, рўсча ва лотинча номлари № Ўзбек Рўс Лотин 1 2 3 4 1 Бўтков астрагали Астрагал Буткова Astragalus Bobrovii B.Fetch 2 Камаров астрагали Астрагал Камарова Astragalus komarovii Lipsky 3 Оқ парпи Аконит Талаевский Alanitum talassicum M.Pop 4 Майда гулли окситропик Остролодочник мелкоцветный Oxytropic tyttantha Gontsch 5 Бухоро тангаўти Копеечник Бухарский Hedysarum bucharicum 6 Сумбул коврак Ферула мускатная Ferula sumbul 7 Введенский патбарги Введенская перистолистная Vuslenskia pinnatiloila 8 Регел қирқбоши Зарафшания Регеля Zeravschcnia rejttiena 9 Ольга соҳта клаусияси Ложноклаусия Ольги Pseudoclansia oljae 10 Дилбанд лола Тюльпан Михели Tulipa micholiana 11 Улуғ лола Тюльпан Великий Tulipa injens 12 Кесселринг сарвинжони Безвременник кесселринга Colchicum keseeringii 13 Ўзбекистон чиннигули Гвоздика Узбекистанская Dianthus Uzbekistanicus 14 Нор ширач Ширач мощный Eremurus robustus 15 Суворов ширач Ширач Суворова Eremurus suvorovii 16 Аллолепис карраки Кузиния инакочешуйная Causinia adenophora 17 Эгритикон каррак Кузиния согнутоколючковая Causinia campyloraphic 18 Ғужтук каррак Кузиния превосходная Causinia pralstans 19 Дағалбарг юринея Моловатка шероховатолистная Zuinea asperifolia 20 Туксиз қарғатирноқ Коелпиния голоплодная Kolepinia leiaarpa 21 Ёввойи узум Виноград винный Veius viniferah 22 Йирик нўхот Нут большой Cicer grandt Korotkova 23 Эчисон ширачи Ширач Эчисона Eremuruc aitchisonii Baker 24 Антика юно Юнона великолипная Juno magnifica 25 Фишер штернбергияси Штернбергия Фишера Sternbergia fischeriana 26 Ҳисор бадани Бадан гиссарский Bergenia hissarica Boriss 27 Тилларанг суғурўт Горицвет золотистый Adonanthe chrysocyatha 28 Введенский карраги Кузиния Введенского Cousinia vvedenskyi Tscherneva 29 Ёввойи саллагул Пион степной Paeonia hybrida Pall 30 Ажойиб бўзбош Змееголовник прекрасный Dracocephalum formocum Gontsch Қўриқхона ҳудудида мавжуд ўсимликлар дунёси вакилларининг умумий сони 3000 турга яқинлиги соҳа мутахассислари томонидан қайд этилган. Фауна вакилларидан балиқлар синфига мансуб 2 тур, сувда ва қуруқликда яшовчилар синфидан 2 тур, судралиб юрувчилар синфидан 19 тур, қушлар синфидан 216 тур ва сут эмизувчилар синфидан 30 тур Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида учраши аниқланган. Шундан қушлар синфидан 6 тур, сут эмизувчилар синфидан 5 тур Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. «Ҳисор» давлат қўриқхонасида учрайдиган Халқаро Табиатни муҳофаза қилиш Иттифоқи (ТМХИ) «Қизил китоби»га киритилган ҳайвон ва қушлар турларининг РЎЙХАТИ Қушлар синфи- Класс птицы-Class Aves 1. Тасқара- Чёрный гриф- Aegypius Monachus L.- Cinereous black vulture. 2. Итолғи – Балобан – Saker Falcon- Falco cherrug. Сут эмизувчилар – Млекопитающие – Mammals Тақабурунли кўршапалаклар оиласи- Семейство подковоносые летучие мыши – Family rhinolophidae 1. Катта тақабурун – Большой подковонос – Rhinolophus ferrumeguinum. Хобаклар оиласи- Семейство соневые – Familu Muscardinidae 2. Ўрмон Хобаги- Лесная соня-Dryomys nitedula Олмахонлар оиласи- Беличьи-Family Sciur-idae 3. Қизил суғур- Красный сурок – Marmoata caudata Йиртқичлар туркуми – Отряд хищные – Order Carnivore 4. Илвирс (қор қоплони) – Снежный барс (ирбис) – Uncia uncia- Snow Leopard Ўзбекистон Республикаси «Қизил Китоби»га киритилган ҳайвон ва қушлар турларининг рўйхати Балиқлар синфи – рыбы - Pisces Сулаймон балиқлар оиласи – Семейство лососьевые - Family salmonidae. 1.Амударё гулбалиғи - Амударьинская форель - Amudarya Trout.Salmo truta. Қушлар синфи – Класс птицы – Class Aves Қирғийлар оиласи – Семейство ястребиные – Family accipitridae. 1.Болтаютар – Бородач - Gypaetus barbatus- Bearded vulture. 2.Қумой – Снежный сип – Gyps himalayensis - Himalayan griffon vulture. 3.Оқ бошли қумой – Белоголовый сип – Gyps fulvus - Griffon vulture. 4.Бургут – Беркут – Aquila chysaetos -Golden eagle. Лайлаклар оиласи-Семейство Аистовые-Family Ciconiidae 5.Қора лайлак – Чёрный аист - -Black stork Ciconia nigra. Лочинлар оиласи – Семейство сокольнее – Family falconoid. 6.Лочин – Сокол Cancaн –Falco peregrinus- Peregrine falcon. Сут эмизувчилар – Млекопитающие – Mammals Силлиқ бурунли кўршапалаклар оиласи–Семейство гладконосые летучие мыши–Family vespertilonidae 1.Оқ қоринли ўқ қулоқ–Белобрюхий стрелоух–Otonycteris hemprichi-Hemprerichs long – eared bat Тақабурунли кўршапалаклар оиласи- Семейство подковоносые летучие мыши – Family rhinolophidae 2. Кичик тақабурун–Малый подковонос-Rhinolophus hipposideros-Letter horseshoe bat. Йиртқичлар туркуми – Отряд хищные – Order Carnivore Айиқлар оиласи – Семейство медвежьи - Family ursides 3.Қўнғир айиқ – Тяньшанский бурый медведь – Ursus arctos Linnaeus -Tine Shan brown bear Сувсарлар оиласи – Семейство куньи – Family mustelidae 4. Ўрта-Осиё қундузи – Среднеазиатская выдра – Lutra lutra seistanica Birula-Centralasian otter Мушуксимонлар оиласи - Семейство кошачьи – Family felid. 5.Туркистон силовсини – Туркестанская рысь – Lynx lynx isabellina Blyth-Turkistan lynx Балиқлар 1 тур Қушлар 8 тур Сут эмизувчилар 9 тур Жами: 18 тур Ҳисор давлат қўриқхонасида 4 та мавзу бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда: 1. Мавзу: «Ҳисор давлат қўриқхонаси фауна вакилларини биологиясини сурат ва видео тасвирга олувчи фото-видео қопқонлар ёрдамида ўрганиш» Мавзунинг асосий мақсади ҳайвон ва қушларнинг сонларини аниқлаш, қайси сойларда кўпроқ учрашишини, яшаш ареалларини, кўпайишини ва қисман овқатланишини ўрганишдан иборат. Директор ўринбосари Б.Оромов томонидан илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда . Жумладан, Қизилсув бўлимида 12 та суратга ва 6 та видео, Танхоздарё бўлимида 13 та суратга ва 1 та видео, Мираки бўлимида 8 та суратга олувчи, Ғелон бўлимида 3 та суратга олувчи фото ва видео қопқонлар қўриқхона назоратчилар билан биргаликда қўйилди. Натижада, 2015 йил феврал, март, апрел, май, июнь ва август ойларида қўриқхона ҳудудида қўйилган фото ва видео қопқонларнинг чиплари олиниб ундаги маълумотлар компьютер орқали ўрганиб чиқилганда 1 бош Қор қоплони видео тасвирини ва 1 бош қор қоплонини 10 та фото суратини, ҳамда Туркистон силовсинининг 11 бош, тоғ эчкисинининг 161 та, тўнғизларнинг 18 та, қуённинг 20 та, Тянь-шань қўнғир айиғининг 20 та, қизил суғурнинг 39 та, жайранинг 5 тадан ортиқ видео тасвирлари ва фото суратлари олинди. Олинган видео ва суратларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, қўриқхонанинг Қизилсув ва Танхоздарё бўлимларида йўқолиб бораётган сут эмизувчи ҳайвонлардан қор қоплони, силовсин ва Тянь-Шань қўнғир айиғи бошқа бўлимларга нисбатан кўпроқ учрайди ва уларнинг асосий озуқа базаси бўлмиш тоғ эчкиларининг сони хам мазкур ҳудудларда купрок эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, суратларда ҳайвонларнинг бир жойдан иккинчи жойга ўтиш йўлаклари яъни тропалари, буғозлик ва болалаш даври, овқатланиши, ҳамда яшаш ареаллари тўғрисида илмий маълумотлар олинди. Йиғилган барча маълумотлар тўлиқ таҳлил этилиб йиллик хисоботларга киритилиб бормокда ва илмий мақолалар чоп этилмокда. 2. Мавзу: «Ҳисор давлат қўриқхонасида учрайдиган Мушуксимонлар оиласига мансуб ҳайвонларнинг биологик мониторинги» Илмий ходим Аромов Толмас томонидан Ҳисор давлат қўриқхонасининг Қизилсув, Танхоздарё, Мираки ва Ғелон бўлимлари ҳудудида илмий кузатишлар олиб борилмоқда. Тўпланган материаллар таҳлили шуни кўрсатадики, қўриқхона ҳудудининг Қизилсув ва Танхоздарё бўлимларида қор қоплони ва Туркистон силовсини бошқа бўлимларга нисбатан кўпроқ учрайди. Бунга сабаб қўриқхонанинг Қизилсув ва Танхоздарё бўлимлари аҳоли яшайдиган қишлоқлардан узоқроқда жойлашганлиги, уларнинг асосий озуқа манбаи бўлган тоғ эчкиси, тўнғиз ва хилол қушларининг кўплиги, яшаш учун майдон (ареалининг) кенглигидир. Ғелон ва Мираки бўлимларида қор қоплони ва Туркистон силовсинининг озуқа манбаи бўлган ҳайвонлар, масалан тоғ эчкиси, тўнғиз, қизил суғур, қуён, хилол ва какликлар камроқ учрайди. Бундан ташқари, Ғелон бўлими ҳудудининг пастки чегаралари денгиз сатҳидан 2700 метр баландликдан бошланади, унинг ҳудуди денгиз сатҳидан сезиларли баландликда бўлганлиги сабабли ўт-ўланлар камроқ ўсади, уларнинг вегетатив даври жуда қисқа, қиш мавсуми узоқ давом этади ва бу факторлар ҳайвон ва қушларнинг яшашига салбий таъсир кўрсатади. Мушуксимон ҳайвонларнинг 2015 йилги сони № Турлар номи Яшайдиган ҳудуди( га) Сони 1 Қор қоплони 40000 24-25 2 Туркистон силовсини 40000 139 Қор қоплонлари истеъмол қилган ҳайвон ва қушларнинг турларини ўрганиш учун уларнинг 9 дан ортиқ аҳлат намуналарини йиғилиб Россия Табиатни муҳофаза қилиш илмий текшириш институтига таҳлил қилиш ва генетик анализ ўтказиш учун юборилди. Қўриқхона ҳудудида Мушуксимонлар оиласига мансуб ҳайвонлар турларини ўрганиш қўриқхона директор ўринбосари Б.Оромов олиб бораётган “«Ҳисор давлат қўриқхонаси фауна вакилларини сурат ва видео тасвирга олувчи фото-видео қопқонлар ёрдамида ўрганиш» илмий мавзуси билан ҳамкорликда олиб борилди ва натижада 2015 йилда фото ва видео қопқонлар ёрдамида қор қоплонини 2 бош ва Туркистон силовсини 11 бош суратларини ва видео тасвирлари олинди. 3. Мавзу: Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида ўсадиган Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган ўсимликларни биологиясини ўрганиш Мавзу буйича илмий ходим Бадиров Валижон тасдиқланган иш режа асосида илмий кузатиш ишларини олиб бормоқда. 2015 йил давомида қўриқхонанинг Мираки, Қизилсув, Ғелон ва Танхоздарё бўлимлари ҳудудида ўсадиган Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган 15 турдаги ўсимликларни ердан ўниб чиқиши, барг чиқариш, гуллаши, уруғланиши ва хазонрезлик даврлари кузатилди, улардан гербарийлари тайёрланди. Йил бошида Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ўсимликларни ўрганиш бўйича сўровномалар тайёрланиб қўриқхона давлат назоратчиларига тарқатилади ва йил якуни бўйича улар ва назоратчилар кундалик кузатув дафтарлари йиғиб олиниб илмий таҳлил этилиб бормокда. Барча олинган маълумотлар илмий ходимнинг йиллик ҳисоботига ва Табиат йилномасига киритилмокда. 4. Мавзу: “Қўриқхонада фенологик кузатув ишларини амалга ошириш” Мавзу бўйича илмий ишлар ходим К.Якубов томонидан тайёрланган дастур, дала амалиёти режаси ва илмий изланишлар бўйича тузилган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади. 2015 йилда давлат назоратчиларига қиш, баҳор, ёз, куз мавсумларида ўз сарҳадларида содир бўлаётган фенологик ўзгаришларни қайд этиш учун 4 тадан, жами 120 та анкета тарқатилди. Фенологик мавсум тугаши билан тарқатилган анкеталар йиғиб олиниб илмий таҳлил этилди, ҳамда илмий ходим томонидан йигилган илмий хулосалар ва қўриқхонада ташкил этилган метеопостдан олинган маълумотлар билан солиштириб кўрилди, натижада Ҳисор давлат қўриқхонасида 2015 йилда киш мавсумининг давомийлиги 184 кун, баҳор 47 кун, ёз 109 кун, куз 147 кун ташкил этганлиги аниқланди. Қўриқхона ҳудудида фенологик мавсумий ўзгаришлар даврида 381,1 мм ёмғир ва 660,0мм қор ёғганлиги аниқланди. Олинган маълумотлар таҳлили асосида қўриқхона ҳудудида йиллик ўртача ҳаво ҳарорати 11,50С, энг юқори ҳаво ҳарорати 23,1 ва энг паст ҳаво ҳарорати -150С ни ташкил этди. Қўриқхона ҳудудида жами 621.8 мм ёмғир 64 кун, 1724,6 мм қор 22 кун давомида ёғганлиги қайд этилди. Қўриқхона ҳудудида содир бўлган табиий офатлардан сел 3 марта, қор кўчкиси 26 та сойда, тарма- тупроқ, тош ва қояларнинг кўчиши 8 та жойда кузатилди. 2015 йилнинг фенологик қиш мавсуми 2014 йилнинг 8 октябридан бошланиб, 2015 йилнинг 10 апрелгача давом этди ва мавсум давомийлиги 184 кунни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 кунга кўп бўлганлиги қайд этилди. 2014 йилга нисбатан 2015 йилда фенологик фасллар алмашинуви қишнинг 18 кун олдин, баҳорнинг 22 кун кечикиб, фенологик ёз ва кузнинг 8 кун олдин келганлиги олинган илмий кузатишлар таҳлили асосида аниқланди. Маълумотларни тайёрлади: Илмий ходим Т.Аромов Email: hisor_bars@mail.ru Email: aromov83@mail.ru Тел:(03)-75-522-76-69 Факс:(03)-75-522-76-70 Мобл. +99891 3220073 Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси 140 уй.

Foydali manbalar