халкаро тоглар куни

11 декабр - Халқаро тоғлар куни, 2003 йил январ ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 57-қарори билан (А / РЕС / 57/245 резолюцияси) белгиланган.
БМТ Бош ассамблеяси халқаро ҳамжамиятни сайёрамизнинг тоғли ҳудудларини ривожлантириш муаммоларига ва тоғли ҳудудда яшовчи аҳолига ёрдам кўрсатишга эътиборни жалб қилиш учун барча муҳим тадбирларни ушбу санада ўтказишга чақирди. Тегишли қарорда тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар долзарблиги таъкидланди.
Тоғлар сув, энергия ва биологик хилма-хилликнинг муҳим манбаи. Бундан ташқари, улар минераллар, ўрмон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби қимматбаҳо ресурсларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади ва маданий ҳордиқ чиқариш томонлама катта имкониятлар яратади. Сайёрамизнинг мураккаб ва ўзаро боғлиқ экологиясини ифодаловчи энг катта экотизимлардан бири бўлган тоғлар глобал экотизимни сақлаб қолиш учун катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга, тоғ экотизими жуда тез ўзгарувчан. Улар тупроқнинг тез эрозиясига, кўчкиларга, яшаш жойларининг тез торайишига ва генетик хилма-хилликнинг пасайишига мойилдир. Ижтимоий нуқтаи назардан, тоғли ҳудудларда яшайдиган одамлар кенг тарқалган қашшоқлик ва анъанавий кўникмаларни йўқотиш билан ажралиб туради. Натижада дунёнинг аксарият тоғли ҳудудларида атроф-муҳитнинг ёмонлашуви кузатилмоқда. Шунинг учун тоғ ресурсларини тўғри бошқариш ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши манфаатларини зудлик билан ҳал қилиш зарур.
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида фотосуратли қайдлар ва текширишлар ёрдамида рўйхатга олиш усуллари орқали Қор қоплони, Тянь-Шань жигарранг айиғи, Сибирь тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа, тулки, дашт мушуги, тош сувсари, қизил суғур каби сутемизувчилар аниқланган. Қор қоплони ва Тянь-Шань жигарранг айиқлари Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ва алоҳида муҳофаза қилинадиган турлардир.
2017 йилда иш бошлаган БМТ Тараққиёт дастури, ГЕФ хамда Давлат Экология Қўмитасининг "Умумжаҳон аҳамиятига эга биологик хилма-хиллик турлари учун муҳим бўлган тоғли ҳудудларда табиий ресурслардан ва ўрмон хўжалигидан барқарор фойдаланиш" лойиҳаси, шунингдек, Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олойнинг экотизимлари ва биохилма-хиллигини Ўзбекистон ҳудудида сақлашга қаратилган.
Лойиҳа тадбирлари тоғ минтақаларида яшайдиган мушуксмонларнинг ноёб тури - Қор қоплонларининг яшайдиган ҳудудида амалга оширилади. Тўртта қўриқланадиган табиий ҳудудда - Ҳисор давлат қўриқхонаси, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва Угом-Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида, Қор қоплонини мониторинг қилиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, лойиҳа жамоаси Ўзбекистоннинг баланд тоғли экотизимларининг табиий ресурслари ва биологик хилма-хиллигини сақлаш ва барқарор фойдаланишни яхшилаш устида иш олиб бормоқда.
Лойиҳа яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш бўйича илғор тажрибаларни ва табиий ресурсларни комплекс бошқариш усулларини татбиқ этишга интилади, шунингдек ушбу тажрибани Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қўллашни режалаштирмоқда. Шунингдек, яйловлар ва ўрмонларни ландшафт даражасида бошқаришнинг интеграллашган усулларини жорий этиш. Шу билан бирга, асосий эътибор тоғли ландшафтларга қаратилмоқда, бунда рақобатдош ерлардан фойдаланиш натижасида табиий ресурсларга тушадиган юкни камайтириш, ердан фойдаланиш ва бошқаришнинг илғор усулларини ўз ичига олган ўрмон хамда ўсимлик қопламини яхшилаш кўзда тутилган.

Қор қоплони ва унинг ўлжалари яшайдиган тоғли экотизимлар жуда ҳимоясиз. Шубҳасиз, атроф-муҳитдаги ҳар қандай салбий ўзгаришлар қор қоплони ва унинг ўлжалари, биринчи навбатда тоғ туёқлилари ва сувсарларнинг популяциясига таъсир қилади.

Foydali manbalar