Ноёб шаршаралар

Қўриқхона ҳудудидан бошланадиган ва окиб ўтадиган сойлар, ирмоклар, дарёлар ўзининг сув ўзанида турли шакл ва кўринишдаги шаршаралар хосил килади. Улардан энг йириги Сувтушар шаршарасидир. Ушбу шаршара кўриқхонанинг Мираки бўлимининг Сувтушар сойнинг бошланиш кисмида, денгиз сатхидан 2100 м. баландликда жойлашган. Шаршаранинг баландлиги 84м. бўлиб, катта коя тошлар ва арчазорлар орасида жойлашган- лиги билан табиат шайдоларини ўзига мафтун этади. Ушбу шаршара Ҳисор тогтизмасининг 4000 м. баландликдаги Осмонталаш корли кояларидан пайдо бўлган сувлар ҳисобига хосил бўлади. Ўзига хос ажиб бир куйни чалиб, сохибжамолнинг узун ёйилган кокилларини эслатувчи сувнинг шиддадли окими ушбу шаршара сувини кўпиртириб, оппок холатга олиб келади ва шунинг учун махаллий халк орасида гоҳида уни Суттушар шаршараси ҳам, деб атайдилар.

Танхоздарё бўлимининг денгиз сатҳидан 3200м. баландликда жойлашган Саритуз кенгликларидан бошланадиган Саритуз сойининг энг юкори кисмида, денгиз сатхидан 3200м. баландликда, узунлиги 1000 метрдан ортик бўлган, фақаг бахор ойларида эриган кор, ёмгир, булок сувларидан пайдо бўладиган Ок камар шаршараси мавжуд. Шаршара Саритуз сойининг серкоя кесик тошлари орасидан илон изи йўналиши бўйлаб, ўйноки харакатлари билан пастга караб оқиши кўрикхона табиатига ажойиб кўриниш касб этади.Тошдан тошга урилиб окаётган ўз ўлжасига хамла килмокчи бўлган илонни эслатувчи тез окар сув заррала- ри мазкур ерда ўсадиган эндемик ўсимликларни намлик билан таьминлайди.

Қўрикхона ҳудудида жойлашган табиий ёдгорликларидаи яна бири бу Хўкизбурун шаршарасидир. Шаршара Қизилсув бўлими Қалъаи-Шерон сойининг ўнг қирғоғида, денгиз сатҳидан 2600 м., баландликда жойлашган. Тик коядан хўкизни бурнини эслатувчи иккита, хар бирининг диаметри 75-80 см. бўлган тешикдан отилиб чикаётган сув иккига бўлиниб, 35 метр баландликдан фаввора шаклида пастга интилиб, тошлик қоялар юзасига урилиб оқибтушиши бетакрор табиий манзарани хосил килади.

Foydali manbalar