Ноёб ҳайвонот олами

Республикамиз ҳудудида умуртқали ҳайвонларнинг 677 тури, шундан сут эмизувчи ҳайвонларнинг 109, кушларнинг 432, судралиб юрувчиларнинг 58, амфибияларнинг 2 ва баликларнинг 77 турлари учрайди. Умурткасиз ҳайвон турлари эса 15 мингдан ортикроқдир. Шундан умуртқасиз ҳайвонларнинг 78 тури, умуртқали ҳайвонларнинг эса 106 та тури Узбекистан “Қизил китоби”га киритилган.

Ҳисор давлат кўрикхонасининг хайвонот олами хилма-хил бўлиб, унииг ҳудудида 268 турдаги умурткали хайвонлар, 2 турдаги балиқлар-оддий кора балик ва амударё гулба- лиғи, 17 турдаги амфибия ва судралиб юрувчилар, 215 турдаги кушлар, 31 турдаги сут эмизувчи хайвонлар турлари учрайди. Кўрикхона ҳудудида умурткасиз ҳайвонларнинг 950 турлари мавжуд бўлиб, уларни 143 оила ва 20 та туркумга мансублиги аникланган.

Ҳозирги кунда қўриқхона ҳудудида аникланган 6 турдаги хашоратлар, 7 турдаги кушлар, 1 турдаги балик ва 10 турдаги сут эмизувчи хайвонлар Узбекистан Республикаси “Қизил китоби”га киритилган. Қўриқхона ҳудудида мавжуд хайвонлар 5 туркумга мансуб бўлиб, шулардан кўршапалакларнинг 7, куёнсимонларнинг 2, кемирувчиларнинг 10, йиртқичларнинг 10 ва кўштуёклиларнинг 2 тури учрайди. Қўриқхона фаунаси вакиллари Ўрта Осиё, Монгол, Европа ва Хинду-Ҳимолай типларига бўлинади.

Қўриқхона ҳудудида Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган сут эмизувчи ҳайвонлардан Тяньшан кўнғир айиғи, Ўрта Осиё кундузи, кор коплони, Туркис- тон силовсини, оккоринли ўккулок, кичик такабурун ва капа такабурун кўршапалаклари, баликлар синфидан Амударё гул балиғи учрайди. Халкаро табиатни мухофаза килиш Иттифоки (ТМХИ) “Қизил китоби”га кўриқхонада мавжуд 4 тур вакиллари, яъни катта такабурун кўршапалаги, ўрмон олмахони, қизил суғур ва кор коплонлари киритилган.

ТМХИ “Қизил китоби”га киритилган ва бугунги кунда йўколиб кетиш ҳавфи остида бўлган кор коплони кўрикхонанинг денгиз сатҳидан 2200 дан 4300 метр баландликкача бўлган ҳудудларида учрайди. Қор коплонининг асосий озукаси тог эчкилари ҳисобланади, ундан ташқари улар ёш тўнғизлар, кизил сугур, хилол ва какликларни овлайди. Ҳисор давлат кўриқхонаси ташкил этилган вактда уларнинг сони, тахминан, 5-6 бош бўлган, ҳозирги кунда эса илмий ҳисоб-китобларга Караганда, 22-24 бошдан иборат. Туркистон силовсини кўрикхонанинг арча билан қопланган ўрмонзорлари ичидаги кояларда яшайди. Бугунчи кунда уларнинг сони, тахминан, 138 бошни ташкил этади. Кўрикхонанинг ҳамма ҳудудида Тяньшан кўнғир айиғи учрайди. Уларнинг сони 1983 йилда кўриқхона илмий ходимлари тамонидан ўтказилган ҳисоб-китоблар бўйича 35 бошни ташкил этган. Бугунги кунда қўрикхона ҳудудида, тахминан, 157-160 бош Тяньшан кўнғир айиғи яшаши кўриқхо- на илмий ходимлари гомонидан аниқланган. Мамлакатимиз ҳудудида йўқолиб бораётганли- ги туфайли Республика “Қизил китоби’Та киритилган Ўрта Осиё кундузи кўриқхона худудидан окиб ўтувчи Қизилдарё, Танхоздарё ва Оксув дарёлари кирғокларида учрайди ва уларнинг сони, тахминан, 25-30 бошни ташкил қилади. Кўриқхона ҳудудида энг кўп тарқал- ган сут эмизувчи ҳайвонлар вакилларидан бу тог эчкиси бўлиб, уларнинг тахминан сони 2950-3000 бош ва тахминан сони 450-500 бошга эга бўлган тўнғиздир. Ҳисор тогларининг 2500 метрдан 4300 метр баландликларида алп кенгликлари жойлашган. Бу худудда тог эчкиларидан ташқари ТМХИ “Қизил китоби”га киритилган ва бугунги кунда йўколиб кетиш ҳавфи остида бўлган кизил суғурлар оила-оила бўлиб яшайдилар. Бу кемирувчи ҳайвонлар чукур килиб ковланган, узунлиги 10-12 метргача етадиган уяларида сентябрь ойидан кишқи уйқуга кетиб, факатгина март ойида уйқудан уйғонадилар. Ҳозирги кунда илмий тахминанларга асосан кўриқхона ҳудудида қизил суғурларнинг сони 3700-3800 бошни ташкил қилади.

Ҳисор кўриқхонаси ҳудудининг 1700 метрдан баланд бўлган коялари ва алп чўккила- рида Марказий Осиёда эндемик тур, яъни бошқа жойларда деярли учрамайдиган кизил чийилдоқсичқон ва арчазорларида Тяньшан юмронқозиги яшайди. Кўриқхона ҳудудида сут эмизувчи ҳайвонлардан бўри, тулки, бурсук, коя сувсари, Туркистон каламуши ва сичқон- ларнинг 6 тури учрайди.

Қўриқхона худудида кушларнинг 215 тури учрайди. Шулардан 110 тури қўрикхона худудида доимий яшовчи ва 115 тури эса миграция даврида учиб ўтувчи қушлардир. Қушлар синфидан кора ғажир, болтаютар, кумой, бургут, ок бошли кумой, кора лайлак, итолға ва лочинлар Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган. Жахон ТМХИ “Қизил китоби”га киритилган кора ғажирни сони хозирги кунда, тахминан, 39-40 бошни ташкил килади. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган бургутнинг сони 78-80 ва болтаютарнинг сони 71-75 бошдан иборат. Қўрикхона ўрмонзорларида арчазор болта тумшуғи, кизилбош ва арчазор читаги яшайди. Қўрикхона худудида энг кўп таркалган куш бу какликдир, унинг сони тахминан 38115 бошдан иборат. Қўриқхонанинг катта баргли ўрмонларида гов каптар, болта тумшик, зарғалдок, кор каркуноғи, майна, корашакшақ, олашакшак ва жануб булбуллари кенг таркалган. Сувда ва курукликда яшовчилар туридан бака ва кўл қурбакаси қўрикхона худудида кўп учрайди.

Foydali manbalar