Сув манбалари

Қўриқхона табиатини мутаъдил бўлишида ундаги мавжуд дарё ва кўлларнинг аҳамияти бекиёсдир. Унинг ҳудуди билан чегарадош Сурхандарё, Тожикистон ва Ҳоликдод сойининг бошида жойлашган Ссвсрцев, Ботирбой музликларидан (3155 гектарни ташкил этувчи) бир катор сув манбалари бошланади. Уларнимг ичида энг йириклари Оксув, Танхаз ва Қизилдарё дарёлари ҳисобланади. Шу уч дарё сувининг Шахрисабз тумани ҳудудида кўшилиши натижасида Қашкадарё дарёси хосил бўлади. Дарёлар кор, муз, ер ости сувлари ва ёғинлардан тўйинади, уларни юкоридан пастга караб окиши жараёнида катта-кичик шаршаралар ҳосил бўлади.

Ҳисор қўриқхонаси худудидан оқиб ўтувчи ва Оксув дарёсининг асосий ирмокларидан бири ҳисобланган Тамшуш дарёси денгиз сатхидан 3500 метр баландликда жойлашган Хўжақулбарс кояларидан бошланиб, қор, ёмғир ва булоклар сувларидан, хамда Қўкошсой, Зардолисой, Шоюрти, Лайлокча, Майданак, Юртикалон каби 32 та катта-кичик сойлар сувидан ташкил топиб, Ҳисорак кишлогига келиб Ғилондан оқиб кслаётган Оксув дарёсига кўшилади ва Ҳисорак сув омборига куйилади. Шахрисабз туманининг Кўл, Яккахона, Чунгурак, Тамшуш, Сарчашма, Хисорак, Саёд каби йирик тоголди кишлокларининг пайдо бўлиши мазкур дарё ўзанлари билан узвий боғлиқ.

Кўриқхона худудидан окиб ўтувчи катта дарёлардан яна бири бу Танхаздарёдир. Танхаздарёнинг узунлиги 104 км., сув йиғадиган майдони 459 кв.км.ни ташкил этиб, у денгиз сатхидан 2200-3500 метр баландликда жойлашган Отатуш, Улуғдара, Чот, Хўжагардон, Саритуз, Қаранкул, Окдарё, Қашкабулок каби 27 та катта-кичик сой сувлари ҳисобига ҳосил бўлади. Ушбу дарё ўзани бўйлаб Қоракамар, Алмати, Косатарош, Шўрхасан, Камар. Оммағон, Хитой, Ҳазара ва бошка қишлоқлар ташкил топган. Ушбу кишлоклар аҳолиси ўз кундалик эҳтиёжи учун ва кишлок хўжалиги махсулотлари етиштириш хамда чорвачиликда Танхаздарё сувидан фойдаланиб келишади.

Қўриқхонанинг серсув манбаларидан бири Қизилсув дарёси денгиз сатхидан 4000- 4300 метр баландликда жойлашган Авғойи-калон довонидан бошланади, унинг узунлиги 110 км.ни, сув йиғадиган майдонининг сатхи эса 650 кв.км.ни ташкил этади. У тог чўққиларидаги қорларнинг эриши хамда Кизилбулок, катта-кичик Қалъасой, Оксув, Шилҳазор. Авғойи-калон каби сойлар сувидан хосил бўлади.

Ҳисор кўриқхонаси ҳудудида катта-кичик 10 га яқин кўллар бор. Жумладан, Ғилон бўлимида 3 та, Мираки бўлимида Зта, Танхаздарё бўлимида 1та ва Қизилсув бўлимида Зта кўл мавжуд. Бугунги кунга қадар улар тўлигича ўрганилмаган, факатгина кўлларнинг денгиз сатхидан баландлиги, сатҳининг эни ва бўйи аниқланган холос.

Кўриқхона худудидан бошланиб Қашкадарё вилояти бўйлаб окаётган Окдарё, Танхаз­дарё ва Қизилдарёлар Қашка воҳаси худуди ахолисининг 35-40%ни ичимлик суви билан таъминлайди. Дарёларнинг ҳаётбахш суви Китоб, Шахрисабз, Яккабог, Чирокчи, Қамаши, Ғузор, Қарши, Косон туманларида кишлок хўжалиги махсулотларини етиштиришда, боғлар барпо этишда ва вилоят саноатида.

Foydali manbalar