Тарихий мерос

Гилон бўлимининг шимолий гарбида, денгиз сатҳидан 4226 м. баландликда, Оқсув дарёсининг бошланиш кисмида жойлашгаи Ҳазрати Султон (Ҳожи Довуд) ота, Танхоздарё бўлимининг Чот сойида, денгиз сатҳидан 3150 м. баландликдаги Хўжагул ота, Қизилсув бўлимининг Қалаъи-Шерон сойининг денгиз сатҳидан 4150 м. баландликдаги қоясидаги Бовурчи (Хўжа Пир-Пир ота) зиёратгоҳлари қўриқхонанинг бетакрор табиатига монанд халкимизнинг гарихий-маданий обидалари сифатида сакданиб келинаётир. Номлари кайд этилган ва қўрикхона ҳудудида жойлашган зиёратгоҳларни пайдо бўлиши тўғрисида маҳаллий халк орасида турли ривоятлар мавжуд. Уларда айтилишича, зиёратгоҳларга исмлари қўйилган инсонлар ўз замонасининг энг билимли, маьрифатли, қомусий ва исло- мий билимлар соҳиби бўлишган ва халк орасида ҳурмат, эътибор қозонишган. Бу инсонлар бундан 5-10 аср аввал яшаб ўтган авлиё инсонлар бўлганлиги учун хам уларнинг ҳоки- поклари Олой, Зарафшон, Ҳисор, Помир, Кухий тоғларининг энг баланд чукқиларига дафн этилган. Ушбу зиёратгоҳлар нафакат Узбекистан, балки бутун дунё мусулмоыларининг мукаддас кадамжойлари ҳисобланади. Кўриқхонаиинг тарихий-географик нукталаридан яна бири бу Қизилсув бўлимининг Қалаъи-шерон сойининг чап кирғоғида, денгиз сатҳидан 2937 м. баландликда жойлашган, Марказий Осиёда чукурлиги жиҳатдан энг узун Амир Темур ғоридир. Ғор ичидан тош даврига оид куроллар ва ҳайвонларнинг суяк қолдиклари топилган. Ривоятларга кўра, буюк соҳибкирон Амир Темур ўзининг отлик лашкарлари билан ушбу горда бир муддат душманлари хавфидан сакланган ва якин атрофлардаги кишлоқлардан кўшин тўплаб Кеш ҳукмронлигини қўлга киритишда фойдаланган ва оқибат- да ушбу гор буюк саркарда номи билан атала бошланган. Мазкур гор деворлари қотиб қолган охак, гипс ва гранит қатламларидан иборат. Ғорнинг узунлиги ғарбдан шаркка томон 870 м. бўлиб, кенглиги 7-10 метр ва баъзи жойларда 100 метргача боради. Унинг тугаш кисмида, диаметри 50-60 метр, чуқурлиги 4-5 метр бўлган, Ўзбекистон ҳудудидаги энг катта ер ости кўли бор. Ғор шифтларида осилиб ётган, узунлиги 1,5-2 м. бўлган, табиат муъжизаси - сталлактитларнинг (сумалакларнинг) машъалалар ёруғида камалак рангларида жилоланиб товланиши кўзларни камаштириб юборади.

Амир Темур ғорининг жанубий томонида Қалъаи-шерон сойининг Қизил-шивар кенглигида, денгиз сатҳидан 2900 м. баландликда Чилсим гори бор. Ушбу ғорнинг узунлиги тахминан, 1000 м. атрофида, эни эса 15-16 м. бўлиб, ундан об-ҳаво ўзгаришларига қараб баҳор ва ёз ойларида 2-3 м.куб сув Қизил-шивар кенгликларидаги муз ва корларнинг эриши, ёмғир, шу атрофдаги булок сувларини тош ёриқларидан торга тушиши натижасида гор ичида дарё ҳосил бўлиб, у окиб чикиб Қалъаи-шерон сойига куйилади. Чилсим ғорининг яқин атрофларида жойлашган 100 дан ошик, диамстри 3-5 метр, чукурлиги 30-40 мстрдан баъзилариники хатто 200 метргача борадиган ер ғовваклари илмий жиҳатдан деярли ўрганилмаган.

Бундам ташқари, кўрикхона ҳудудида илмий ўрганилишини кутаётган Ғўл гори, Мансурни гори, Ўғрининг зиндони каби горлар мавжуд.

Қалъаи-шерон сойининг тугаш кисмида, баланд, кўкимтир тош кояда Юра даврига мансуб ва ҳозирги кунгача сақланиб колган 31 дона динозавр излари мавжуд. 1975 йилда ушбу сойда илмий изланишлар олиб борган Москвалик географ олим В.И.Рацек томонидан ушбу излар 190-195 миллион йил аввал яшаб ўтган динозаврларга мансуб эканлиги аникланган.

Foydali manbalar